«Ливерпуль» А Серия юлдузи учун 90 миллион евро бермоқчи
July 11, 2018, 10:53 p.m. 9299

«Ливерпуль» клуби «Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала трансфери устида иш бошлади, деб хабар беради Tyc Sports.

Мерсисайдликлар «Кекса синьора»нинг 24 ёшли ҳужумчиси учун 90 миллион евро беришга тайёр. Криштиану Роналду келганидан сўнг, «Ливерпуль» аргентиналик футболчини қўйиб юборишларига умид билдирмоқда.

Ўтган мавсумда Дибала «Ювентус» таркибида 46та ўйинда майдонга тушиб, 26та гол урди ва 7та голга ҳаммуаллифлик қилди.