Левандовски «Бавария»да қолиб, ўз устида жиддий ишлашга қарор қилди
July 11, 2018, 2:47 p.m. 790

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски мавсумлар оралиғида бошқа клубга ўтмоқчи эмас. Бу ҳақда Bild нашри берган хабарга кўра, 29 ёшли футболчи ЖЧ-2018даги муваффақиятсиз иштирокидан кейин немис клубидаги ўйинларига жиддий диққат қаратмоқчи.

Польша терма жамоаси мундиалнинг «H» гуруҳида иштирок этиб, плей-оффга чиқа олмади. Гуруҳ босқичидаги учала ўйинда ҳам майдонга тушган Левандовски бирорта ҳам гол ёки гол узатишга муаллифлик қила олмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ польшалик ҳужумчининг Мюнхенни тарк этиб, «Реал»га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Левандовски ва «Бавария» ўртасидаги шартнома 2021 йилга қадар амалда бўлади.