Евро-2016 қаҳрамони олтин медалидан ажралди
July 11, 2018, 9:43 p.m. 14241

Евро-2016 финалида Францияга гол уриб, Португалияга ғалаба келтирган ҳужумчи Эдер олтин медалидан ажралганини айтди.

«Чемпионлик медалим махсус, чиройли қутичада сақланаётганди. У менга жуда қадрли эди. Афсуски, ўғрилар уйимга кириб, уни олиб кетишди.

Мен 2018 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этолмадим. Аммо, Португалия Уругвайни мағлуб этишга қодир эди», - деб Эдер сўзларини келтирмоқда Desporto.

Эслатиб ўтамиз, Эдер ўтган мавсумда Москванинг «Локомотив» клуби билан Россия чемпиони бўлган эди.