«Боруссия» Ярмоленконинг «Вест Ҳэм»га ўтганини расман тасдиқлади
July 11, 2018, 4:50 p.m. 1056

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Андрей Ярмоленко фаолиятини Лондоннинг «Вест Ҳэм Юнайтед» жамоасида давом эттиради. Бу ҳақда немис клуби расмий твиттерида хабар берилди.

Ҳозирча трансфер тафсилотлари расман маълум қилинмаяпти. ОАВдаги хабарларга кўра, Ярмоленко янги клуби билан 4 йиллик шартнома имзолайди.

Трансфер суммаси 25 миллион еврони ташкил этгани тахмин қилинмоқда.

Ярмоленко «Боруссия»га ўтган йил ёзида Киевнинг «Динамо» клубидан ўтган эди. Якунланган мавсумда 28 ёшли украиналик ҳужумчи дортмундликлар сафида Бундеслиганинг 18 ўйинида майдонга тушиб, 3та гол ва 2та голли узатмага муаллифлик қилди.