Бэйл «Реал»ни тарк этиши мумкин
July 11, 2018, 2:27 p.m. 11299

«Реал» яримҳимоячиси Гарет Бэйл Мадриддаги келажаги ҳақида бир қарорга келмаган.

2017/18 мавсуми тугагач, футболчининг агенти унга бошқа клуб излаган эди. Аммо, Зиданнинг истеъфоси жараённи тўхтатиб қўйди.

Роналду «Ювентус»га ўтиб кетганидан сўнг, Бэйл раҳбарият билан учрашиб, ўзининг келажагини муҳокама этишга қарор қилди. Энди 28 ёшли футболчи бош мураббий Лопетегидан ўзи билан боғлиқ режаларини сўрамоқчи. Бэйлнинг мақсади – «Реал»да қолиш, аммо, иккинчи даражали ролларда эмас. Барчаси Лопетегининг қарорларига боғлиқ.