«Барселона»да яна бир аргентиналик пайдо бўлиши мумкин
July 11, 2018, 9:17 p.m. 6425

«Барселона» клуби Кристиан Павон трансферига яқин, деб хабар беради AS. 

Каталонияликлар етакчиси Лионель Месси шахсан футболчининг трансферини ёқлаб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Кристиан Аргентина терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионатида иштирок этган эди. Унинг трансфер ҳуқуқи «Бока Хуниорс» клубига тегишли.

Аввалроқ, Павон билан «Арсенал» клуби қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.