Ашраф Ҳакимий «Боруссия»га ўтди
July 11, 2018, 6:33 p.m. 3049

Дортмунднинг «Боруссия» клуби матбуот хизмати Ашраф Ҳакимий трансферини эълон қилди.

«Реал» ҳимоячиси немис клуби томонидан икки йил муддатга ижарага олинди.

Марокашлик 19 ёшли футболчи Ла Лиганинг ўтган мавсумида, «Реал» таркибида 17та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган эди.