«Арсенал» 19 ёшли яримҳимоячи билан шартнома имзолади
July 11, 2018, 5:09 p.m. 2419

Лондоннинг «Арсенал» клуби «Лорьян» яримҳимоячиси Маттео Гюэндузи трансферини эълон қилди.

«Пари Сен-Жермен» клуби академияси тарбияланувчиси ҳисобланган 19 ёшли футболчи «қуролсозлар» таркибига ўтди.

«Арсенал»га ўтганимдан хурсандман. У билан кўплаб совринларни ютиб олмоқчиман. Менга тўп билан ишлаш ёқади. Энг яхши сифатларим — тўп билан муомала қилиш ва узатиш», — деди Гюэндузи.

Ўтган мавсумда Маттео Франциянинг Лига 2 мусобақасида 18та ўйинда майдонга тушган.