Ҳар дақиқада Роналдунинг битта футболкаси сотилмоқда
July 11, 2018, 10:29 p.m. 8519

«Ювентус» клуби Криштиану Роналду трансферидан фойда олишни бошлаб юборди.

TuttoJuve хабарига кўра, португалияликнинг футболкасига бўлган талаб шу қадар юқорики, клуб дўкони мухлисларнинг жуда катта навбатига танаффуссиз хизмат кўрсатишга мажбур бўлмоқда. Натижада, ҳар дақиқада Роналдунинг битта футболкаси сотиляпти.

Харидорларнинг кўплиги сабабли, клуб интернет дўкони сайти ҳам бир муддат ишламай қолган. Мутахассислар жуда катта қийинчилик билан унинг ишини тиклашга муваффақ бўлган.