Аллегри: «Роналдунинг трансфери «Ювентус» учун олға ташланган янги қадам бўлди»
July 11, 2018, 4:46 p.m. 5175

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри ҳужумчи Криштиану Роналдунинг ўз жамоасига ўтгани юзасидан фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу – клубимизни олдинга қадам ташлашини белгилаб берадиган жуда муҳим трансфер бўлди, деб ҳисоблайман. Роналду билан телефон орқали гаплашганим йўқ. Менимча, у билан душанба кунги матбуот анжуманида кўришсам керак.

Биламан, у жуда хурсанд. Роналду – ҳақиқий профессионал, жамоанинг муҳим бўлаги. Клуб ва президент «Ювентус» ва бутун итальян футболига ўзига хос янгилик олиб кирди.

У қандай ўйнайди? Ҳар доимгидай, гол киритишга ҳаракат қилади. Мен учун ҳар йили янги давр бошланади, шу боисдан ҳам «Ювентус»да сўнгги тўрт йилда катта ўзгаришлар рўй берди», - деган Аллегрининг сўзларини чоп этди Football Italia.