«Ювентус» ва «Челси» Ругани трансфери қиймати масаласида келишиб олди
July 10, 2018, 7:02 p.m. 1845

«Ювентус» ҳимоячиси Даниэл Ругани «Челси»га ўтишга яқин турибди. Premium Sport тарқатган хабарга кўра, клублар 23 ёшли футболчининг трансфери юзасидан 40 миллион евролик келишувга эришишган.

Манбанинг қўшимча қилишича, тез орада «Челси» бош мураббийи сифатида иш бошлайдиган Маурицио Сарри италиялик ҳимоячини ўз жамоасини кўришни истамоқда. Мураббий Ругани билан «Эмполи» клубидаги фаолияти орқали яхши таниш.

 Даниэл Ругани ўтган мавсум «кекса сеньора» сафида 26 ўйинда майдонга тушиб, 2та гол муаллифи бўлди. У «Ювентус» сафида тўла уч мавсумни ўтказиб, жамоанинг 67 ўйинида қатнашган ва 5та гол киритган.