«Ювентус» Роналду трансферини эртага эълон қилади
July 10, 2018, 7:48 p.m. 6102

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду эртагаёқ «Ювентус» футболчисига айланиши мумкин.

El Chiringuito хабарига кўра, ушбу трансфер туринликларга 100 миллион еврога тушади. Журналист Хосе Педреролнинг ёзишича, мадридликлар «Юве» таклифини қабул қилишган, келишув ҳақида расман эртага эълон қилиниши кутилмоқда.

Бундан аввалги хабарларда, Роналду «Ювентус» билан 4 йиллик шартнома бўйича келишувга эришгани, унга кўра футболчи йилига 30 миллион евро маош олиши айтилганди. 

Айни вақтда «Юве» президенти Андреа Аньелли футболчи билан музокара ўтказиш учун Грецияга йўл олган.