«Ювентус» Роналду трансферини эълон қилди - барча тафсилотлар
July 10, 2018, 10:46 p.m. 18575

«Ювентус» клуби ҳужумчи Криштиану Роналду трансферини эълон қилди.

Португалияликнинг трансфер қиймати 112 миллион еврони ташкил этди. 

Пулларнинг тақсимланиши қуйидагича:
– 100 миллион еврони «Реал» олади.
– ФИФА қоидасига кўра, 5 миллион евро (трансфер қийматининг 5%) футболчи 12 ёшдан 23 ёшгача бўлган даврида ўйнаган клубларга тақсимланади.
– Қолган 7 миллион евро транзакция харажатлари, яъни битимни расмийлаштириш билан боғлиқ сарфлар.

Роналду клуб билан 4 йиллик шартнома имзолади. Унинг маоши 31 миллион еврога тенг.

Роналду «Реал» таркибида 2009 йилдан буён ўйнаб келаётганди. У мадридликлар сафида 438та ўйин ўтказиб, 451та гол урган.