Тошкент клуби Анзур Исмоиловни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди
July 10, 2018, 12:38 p.m. 7252

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов Хитойнинг «Чанчунг Ятаи» клубини тарк этгач, эркин агент сифатида Тошкентнинг «Локомотив» клуби сафига келиб қўшилди.

«Темирйўлчилар» клуби расмий саҳифасида ушбу футболчи жамоа сафига қўшиб олингани расман эълон қилинган. Футболчи билан икки йиллик шартнома тузилган.

Фаолиятини 2001 йили Самарқанднинг «Динамо» клубида бошлаган футболчи, кейинги йилларда «Трактор» (2002-2003), «Пахтакор» (2003-2010) ва «Бунёдкор» (2010-2011) клублари сафида тўп сурганди. 2011 йили «Қалдирғочлар» клуби сафидан Хитойга йўл олган Анзур Исмоилов «Чанчун Ятаи» жамоасида асосий футболчига айланиб, бу клуб учун 182 ўйин ўтказди ва 12та гол урди.