Темурхўжа Абдухолиқов Қатардан «Локомотив»га қайтди
July 10, 2018, 1:05 p.m. 1801

Тошкентнинг «Локомотив» клуби собиқ ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқовни таркибга қўшиб олгани ҳақида расман эълон қилди.

Футболчи Қатарнинг «Ал-Сайлия» билан шартномаси якунланган ва эркин агент сифатида «темирйўлчилар» клуби сафига келиб қўшилган.

Темурхўжа Абдухолиқов 2017 йилнинг январида айнан «Локомотив»дан «Ал-Сайлия» сафига йўл олган ва 1,5 йиллик шартнома имзолаганди. 30 июнь куни ушбу шартнома муддати тугади, томонлар келишувни узайтирмасликка қарор қилишди.

Бундан олдинроқ ушбу футболчига «Локомотив»дан ташқари Ўзбекистон Суперлигасининг бошқа клублари, ОГМК ва «Пахтакор» клубларидан қизиқишлар мавжудлиги хабар қилинганди.