«Севилья» Испания Суперкубогининг кўчирилишидан норози бўлди
July 10, 2018, 9:23 p.m. 1858

«Севилья» клуби Испания қироллиги футбол федерацияси (RFEF) томонидан Суперкубок баҳсини 1та ўйиндан иборат қилингани ва Марокашга кўчирилганидан қаттиқ норози бўлди.

«Севилья» клуби Суперкубок баҳсини 1та ўйиндан иборат қилинишига қаттиқ норозилик билдиради. RFEF бу қарор билан «Барселона» манфаатларини кўзлагани ойдинлашмоқда. «Севилья» бу ўйинларни режага кўра 5 ва 12 август кунлари ўтказилишини талаб қилган эди. Бундан ташқари, 5 август кунги ўйин мавсумий абонементларга ҳам киритилганди. Бироқ, RFEF ўзбошимчалик билан қарор чиқариб, «Севилья» манфаатларини эътиборга олмади. 

Шундай бўлишига қарамай, «Севилья» баҳсда иштирок этишдан бош тортмайди, чунки бундай ҳуқуқни майдонда қўлга киритганмиз», – дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Испания Суперкубоги 12 август куни Марокашнинг Тонж аҳ шаҳрида ўтказилади.