Роналду - «Реал»дан «Ювентус»га ўтган бешинчи футболчи
July 10, 2018, 10:11 p.m. 11040

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Туриннинг «Ювентус» клубига ўтди.

Қизиғи шундаки, КриРо «Реал»ни тарк этиб, «Ювентус» сафини тўлдирган бешинчи футболчи бўлди.

Биринчи шундай трансфер ўтган асрнинг 60-йилларида расмийлаштирилган бўлиб, Луис дель Соль Испания пойтахтини тарк этиб, А Серияга ўтган эди.

Шундан сўнг, ҳимоячи Фабио Каннаваро (2009), ҳужумчи Альваро Мората (2014) ва таянч яримҳимоячиси Сами Хедира (2015) шу йўналиш бўйича фаолиятини давом эттирган.