Расман: Торрес - «Саган Тосу» клуби аъзоси
July 10, 2018, 5:10 p.m. 2253

Мадриднинг «Атлетико» клуби билан шартнома муддати якунига етган ҳужумчи Фернандо Торрес Япониянинг «Саган Тосу» клуби сафига бориб қўшилди. Бу ҳақда Сага префектураси клуби расмий твиттери хабар бермоқда.

«Саган Тосу» - менга қизиқиш билдирган энг биринчи клублардан бири бўлди. Улар мени жиддий мақсадлари борлигига ишонтира олишди. Ўйлашимча, Япония ва маҳаллий чемпионат мен учун яхшигина тажриба бўлади. Клуб етакчи ўринларга кўтарилишда менинг ёрдамимга умид қилмоқда.

Менда Европадан ҳам таклифлар бор эди, бироқ энди у ерда қилишим керак бўлган барчасини амалга ошириб бўлдим, деб ҳисобламоқдаман», - деган Торресдан иқтибос келтирмоқда Marca нашри.

Торрес «Атлетико» тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2001-2007, 2015-2018 йилларда Мадридда тўп сурган. Шунингдек, «Ливерпуль», «Челси» ва «Милан» клублари сафида ҳам ўйнаган.

«Саган Тосу» клуби 1997 йилда ташкил этилган бўлиб, 2012-йилдан буён Япония олий дивизиони – J1 лигасида иштирок этиб келади. Клубнинг энг юқори кўрсаткичи – 5-ўрин. Ўтган мавсумни миллий чемпионатнинг 8-ўрнида якунлаган.