Португалия термаси мураббийи лавозимида қолди
July 10, 2018, 7:55 p.m. 980

Португалия футбол федерацияси президенти Фернанду Гомеш маълум қилдики, Фернанду Сантуш терма жамоа бош мураббийи лавозимида ишлашда давом этади.

«Барчаси режа бўйича давом этади. Биз Евро-2016 турниридан кейин Сантуш билан шартномани 2020 йилгача узайтирганмиз. Бу тўғри қарор эди, биз келгусида бўладиган муаммоларни ҳисобга олгандик. Албатта биз 2018 йили жаҳон чемпионатида иштирок этишимизни билардик. Сентябрда Миллатлар кубоги ва Евро-2020 учун саралаш бошланади. Биз Европа чемпионимиз ва бу мақомни ҳимоя қилишимиз керак. Бунинг учун бор диққат-эътиборимизни қаратамиз», – деган Гомеш.

Португалия терма жамоаси ЖЧ-2018 1/8 финалида Уругвайга мағлуб бўлиб (1:2), турнирни эрта тарк этди.