«МЮ» Таиланддаги ғорда қамалиб қолган ёш футболчиларни «Олд Траффорд»га таклиф қилди
July 10, 2018, 7:41 p.m. 1538

Таиланддаги ғорда қамалиб қолган 12 нафар ўсмир ва уларнинг мураббийи қутқарилгани ҳақида аввалроқ хабар бериб ўтгандик. Бу хушхабар маълум бўлгач, орадан кўп ўтмай «Манчестер Юнайтед» клуби воқеага муносабат билдириб чиқди.

«Ғорда қамалиб қолган 12 футболчи ва уларнинг мураббийи ҳозир хавфсизликда эканини билиб, хурсанд бўлдик. Биз воқеадан жабр кўрганларнинг қайғусига шерикмиз.

«Уилд Борс» футбол клуби жамоаси ва уларнинг қутқарувчиларини янги мавсумда «Олд Траффорд»га таклиф этишдан мамнунмиз», - деб ёзди клуб расмий твиттери.