Мауро Икарди «Интер»даги келажагига ойдинлик киритди
July 10, 2018, 5:36 p.m. 3500

«Интер» ҳужумчиси Мауро Икарди мухлисларига жамоада қолишини ишора қилди.

Аргентиналик тўпурар инстаграм саҳифасига «Интер» футболкасида тушган фотосуратини жойлаштириб, «давомини кутинг…» деб ёзди.

Аввалроқ, Мауро хизматига «Ювентус» ва «Реал» клублари қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо, «Интер» ўз етакчисини ҳеч қаерга қўйиб юбормаслигини ҳар доим таъкидлаб келаётганди.