Маҳрез «Лестер» машғулотларида қатнашмаяпти, у шу ҳафтада янги жамоага ўтади
July 10, 2018, 5:12 p.m. 1133

«Лестер» ярим ҳимоячиси Риёз Маҳрез «Манчестер Сити»га ўтишга яқин. The Telegraph хабарига кўра, 27 ёшли ушбу хавбекнинг трансфери шу ҳафтада расмийлаштирилади, унинг трансфер қиймати 60 миллион фунтга баҳоланган.

Жазоирлик ушбу футболчи «тулкилар» сафида Франциядаги йиғинга йўл олмаган. «Лестер» футболчига уйида қолиб, жисмоний ҳолати билан алоҳида шуғулланишига рухсат берган.

Январь ойида «Лестер» ушбу футболчисини Гвардиола жамоасига сотмаганди. Ўшанда Маҳрез машғулотларни бойкот қилган, бунинг учун клуб уни 240 минг фунт миқдорида жаримага тортганди. Кейин у таркибга қайтарилган. 

Маҳрез «Лестер»да 5 мавсум ўтказди ва 2015/2016 йилги мавсумда жамоа билан Англия чемпионлигини қўлга киритиб, АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси сифатида тақдирланди.

У АПЛ доирасида 139 ўйинда майдонга тушиб, 39 гол урган ва 33 голга узатма берган.