«Локомотив» Павел Погребнякнинг укасини таркибга қўшиб олди
July 10, 2018, 1:51 p.m. 2378

Тошкентнинг «Локомотив» клуби яна бир трансфер ҳақида маълум қилди. Клубнинг расмий твиттерида россиялик легионер Николай Погребняк таркибга қўшиб олингани расман эълон қилинган.

Амплуасига кўра ҳимоячи бўлган ушбу футболчи россиялик машҳур ҳужумчи Павел Погребнякнинг кичик укаси ҳисобланади.

Айни вақтда 26 ёшда бўлган бу футболчи турли йилларда РФПЛда «Томь-2» (2013-2015), «Балтика» (2015) «Торпедо» (2015-2016) ва «Динамо» Ставрополь (2016-2017) жамоалари сафида тўп сурган.

Бундан олдинроқ «Локомотив» эркин агент мақомидаги Анзур Исмоилов ва Темурхўжа Абдухолиқовни ҳам ўз сафига қўшиб олгани маълум бўлганди.