Левандовски фикридан қайтди
July 10, 2018, 9:39 a.m. 5681

Роберт Левандовски «Бавария»ни тарк этмайди.

Bild маълумотига кўра, ушбу польшалик ҳужумчи қайта ўйлаб кўрган ва мюнхенликлар клубида қолишга қарор қилган. Бу масала «Бавария» раҳбарияти билан келишиб олинган.

Бундан аввалроқ, Левандовски клубни шу йил ёзда кетишидан огоҳлантиргани ҳақида хабарлар берилганди. Унга «Реал» ва «Челси» каби гранд клублардан қизиқишлар билдирилганди.