Игнашевич мураббийлик фаолиятини «Зенит»да бошлаши мумкин
July 10, 2018, 1:05 p.m. 695

Россия термаси ва Москванинг ЦСКА клуби ҳимоячиси Сергей Игнашевич Санкт-Петербургнинг «Зенит» жамоаси мураббийлар штаби таркибига кириши мумкин. Бу ҳақда «Спорт-Экспресс» хабар бермоқда.

Нашр манбасига кўра, куни кеча термадаги фаолиятини якунлаган 38 ёшли футболчи тегишли лицензия олиб, шу мавсумнинг ўзидаёқ мураббийлик фаолиятини бошлаб юборади. Мураббий Игнашевичнинг хизматларига «Зенит» клуби томонидан қизиқиш бўлмоқда, бироқ у ЦСКАдаги Виктор Гончаренконинг мураббийлар штабидан ўрин олиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Аввалроқ футболчининг ўзи мураббий бўлмоқчи эканини тасдиқлаганди.