Буффон Роналдунинг Туринга келиши ҳақида: «Ювентус»га янги кумирлар керак»
July 10, 2018, 10:07 a.m. 10553

«Пари Сен-Жермен»нинг янги дарвозабони Жанлуижи Буффон «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг «Ювентус»га ўтиши мумкинлигига муносабат билдирди.

«Роналдуни «Ювентус»да кўрсам, ажабланмайман. Бундан фақат хурсанд бўламан, чунки клубга ҳозир айнан у керак. «Ювентус» янги кумирларга муҳтож»,- дея Буффоннинг сўзларидан иқтибос келтирди Marca.

Итальян ОАВ хабарига кўра, «Реал» португалиялик юлдузнинг Туринга кетганини бугун эълон қилиши кутилмоқда.