"Барселона" 21 ёшли футболчи трансферини эълон қилди
July 10, 2018, 4:19 a.m. 8539

"Барселона" ўзининг расмий сайтида "Гремио" ярим ҳимоячиси Артур Рамоснинг трансферини эълон қилди. Каталонияликлар 21 ёшли футболчи учун 31 млн евро тўлашган, шунингдек, турли хил натижалар сабаб 9 млн евро бонус ҳам берилиши мумкин. 

Артур "Барселона" билан 6 йиллик шартномани имзолади. Шартномада 400 млн евролик товон пули белгилаган. 

Футболчи ўтган мавсум "Гремио" сафида 7та ўйинда майдонга тушиб, 1тадан гол ва голли узатма қайд этган.