Бадштубер «Штутгарт» билан шартномасини узайтирди
July 10, 2018, 5:46 p.m. 597

«Штутгарт» ҳимоячиси Хольгер Бадштубер клуб билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

28 ёшли ўйинчи янги келишувга биноан 2021 йилгача Штутгартда қоладиган бўлди. Аввалги шартнома муддати шу ёзда якунига етганди.

Бадштубер «Штутгарт» сафига ўтган йили «Бавария»дан келиб қўшилганди. Мавсум давомида у 31 ўйинда майдонга тушиб, 1та гол муаллифи бўлди.

Ушбу германиялик ўйинчига «Лацио» клуби қизиқиш билдираётган эди.