«Атлетико» «Реал»нинг собиқ дарвозабонини олди
July 10, 2018, 9:43 p.m. 8127

«Атлетико» клуби «Бетис» дарвозабони Антонио Адан билан шартнома имзолади.

31 ёшли посбон 2021 йилгача «матрасчи»лар шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

Адан «Реал» тарбияланувчиси бўлиб, клубнинг ёшлар жамоасида 84та ўйин ўтказган. Бундан ташқари, «Реал»нинг асосий жамоасида, шунингдек, Италиянинг «Кальяри» ва Испаниянинг «Бетис» клубларида ҳам ўйнаган.