Торрейра «Арсенал»да тиббий кўрикдан ўтиш учун Лондонга келди
July 9, 2018, 12:08 p.m. 1190

Уругвай терма жамоаси аъзоси Лукас Торрейра ЖЧ-2018даги иштирокини якунлагач, дарҳол Лондонга йўл олди. Яримҳимоячи у ерда «Арсенал» тиббий кўригидан ўтиб, шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Football Italia хабар беради.

Торрейра учун «тўпчилар» «Сампдория»га 30 миллион евро тўлашади.

«ЖЧ-2018дан кейин термадаги жамоадошларим билан бирга ортга қайтишни жуда ҳам истагандим, бироқ бундай имкониятни қўлдан чиқара олмайман. Ёшлигимда Уругвайдан Италияга кўчиб ўтганимда ҳам шунга ўхшаш вазият бўлганди. Ўшанда бу футболчи сифатида ўсишим ва оиламга ёрдам беришим учун менга берилган имкониятлигини билардим. Узоқ вақт уйимдан узоқда бўлдим. Онам билан мате ичишга ҳам имкон бўлгани йўқ. Тез орада Уругвайга қайтиб, барча яқинларим билан кўришаман», - деди Торрейра.