«РБ Лейпциг» янги бош мураббийни тайинлади
July 9, 2018, 6:37 p.m. 1366

Германиянинг «РБ Лейпциг» клуби Ральф Рангник бош мураббий бўлганини эълон қилди.

60 ёшли мутахассис билан 1 йиллик шартнома имзоланди. 

Рангник 2012-2015 йилларда «РБ Лейпциг» спорт директори лавозимида ишлаган, 2015/16 мавсумида бош мураббий сифатида клубни Бундеслигага олиб чиққан эди. Шундан сўнг, ўрнини Ральф Ҳазенҳюттлга бўшатиб берган эди.  

Эслатиб ўтамиз, Рангник мураббийлик фаолиятида «Ульм», «Штутгарт» (Интертото Кубогида ғалаба қозонган), «Ҳанновер», «Шальке» (Германия Кубоги, Суперкубоги ва Лига кубогида ғалаба қозонган) ва «Ҳоффенҳайм» клубларида ишлаган.