ОАВ: «ПСЖ» Коутиньо учун 270 миллион евро тўлашга тайёр
July 9, 2018, 12:14 p.m. 6395

«ПСЖ» раҳбарияти «Барселона» яримҳимоячиси Филиппе Коутиньо учун 270 миллион евро тўлашга тайёр. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Нашр манбасига кўра, «ПСЖ» бразилиялик ўйинчининг агенти билан музокараларни бошлаб юборган, бироқ каталонияликларга ҳали расмий таклиф жўнатилганича йўқ. Коутиньонинг шартномасида келишувни муддатидан аввал бекор қилиш суммаси 400 миллион евро деб кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили «Барселона»дан «ПСЖ»га яна бир бразилиялик футболчи – Неймар йўл олганди. Ўшанда парижликлар 222 миллион евро тўлашган.