Бразилия термаси ўз ватанида илиқ кутиб олинди (видео)
July 9, 2018, 9:28 a.m. 5342

Жаҳон чемпионати чорак финалидан ортга қайтган Бразилия терма жамоасини мухлислар илиқ қарши олишди.

Goal.com хабарига кўра, аэропортга йиғилган ишқибозлар сони у қадар ҳам кўпчиликни ташкил этмади. Мухлислар бош мураббий Тите ва жамоа аъзоларини олқишлар билан кутиб олишиб, улардан дастхат олишди.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси чорак финалда Бельгияга имкониятни бой берди (1:2).