Азар: «Ёшлигимда Бельгиядан ҳам кўра Францияга кўпроқ мухлислик қилардим»
July 9, 2018, 3:09 p.m. 2592

Бельгия терма жамоаси етакчиси Эден Азар болалигида укалари билан қайси терма жамоага мухлислик қилгани ҳақида гапириб берди.

«Укаларим билан доим Бельгиядан кўра кўпроқ Францияга мухлислик қилардик. Биз Франция терма жамоасининг 1998 йилги авлоди ўйинларини томоша қилиб улғайганмиз», - деди Эден.

Аввалроқ Азарнинг Франция терма жамоаси яримҳимоячиси Кильян Мбаппе ҳақида илиқ фикр билдирганини хабар қилгандик.