«Арсенал»нинг собиқ футболчиси уйга ўт қўйишда гумонланмоқда
July 9, 2018, 1:13 p.m. 2592

«Арсенал» ва «Галатасарой» клублари собиқ ҳимоячиси Эммануэль Эбуэ Лондонда полиция маҳкамасига олиб келинди: у хонадонга ўт қўйишда гумондор сифатида кўрилмоқда.

Mirror нашрининг Лондон полициясига асосланиб берган хабарига кўра, воқеа шанба куни Лондоннинг Энфилд даҳасида содир бўлган. Эбуэ ёнғин чиққан уй яқинида кўриниш бериб, ўзини шубҳали тарзда тутгани сабаб ҳибсга олинган.

2017 йил декабр ойида Эбуэ хотини билан ажрашгач, суд унинг бор-будини хотини фойдасига мусодара қилиб берганди. Шундан сўнг футболчининг руҳий ҳолати унинг дўстларини хавотирга сола бошлаган.