«Ювентус» Роналду трансферига ишора қилди
July 8, 2018, 3:17 p.m. 12543

«Ювентус»нинг Weibo тармоғидаги аккаунтида жамоанинг турли йилларда 7-рақам остида тўп сурган футболчилари ёдга олинди.

Ушбу видеода туринликларнинг собиқ футболчилари Анжело Ди Ливио, Жанлука Пессотто, Ҳасан Салиҳамижич, Симоне Пепе, Симоне Дзадза, шунингдек, айни вақтда «Юве»да 7-рақам эгаси бўлган Хуан Куадрадонининг номлари келтирилди.

Бу орқали португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду туринликлар клубига ўтгач 7-рақамли либосда тўп суришига ишора қилингани тахмин қилинмоқда.

Бироз аввалроқ «Реал» Роналду «Ювентус»га кетаётгани ҳақида 10 июль куни эълон қилиши ҳақида хабар берилганди.