Видео: Дзюба Хорватияга қарши ўйиндан кейинги интервью вақтида йиғлаб юборди
July 8, 2018, 6:14 p.m. 10260

Россия терма жамоаси ҳужумчиси Артём Дзюба ЖЧ-2018 чорак финалида Хорватияга қарши кечган ва пенальтилар сериясидаги омадсизлик туфайли мағлубият билан якунланган ўйиндан кейин интервью берди. У ўз сўзида барча жамоадошлари билан фахрланишини билдириб, терма жамоани қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдирди.

Футболчи қисқа интервьюни якунлай олмади ва йиғлаб юборди.

Артём Дзюба Хорватияга қарши ўйиннинг асосий вақтида алмаштирилганди ва пенальтилар сериясида иштирок этмади. У турнирда ўзига хос натижа кўрсатди - 5 ўйинда 41 марта тўп учун яккакурашда ғолиб чиқиб, рекорд ўрнатди.