Вида Россияга қарши ўйиндан кейин Украинага шон-шараф тилади. ФИФА унга чора кўрмади
July 8, 2018, 8:17 p.m. 8656

Хорватия терма жамоаси ҳимоячиси Домагой Вида ЖЧ-2018 турнири чорак финалида Россияга қарши ғалабали ўйиндан кейин мухлисларга видео мурожаатида Украинага шон-шараф тилади.

У ва «Динамо»даги собиқ жамоадоши Огнен Вукоевич тайёрлаган видеода «Слава Украине» шиори янграйди, бу футболчилар ғалабани Киевнинг «Динамо» клубига бағишлашган.

Аввалига футболчига икки ўйинлик дисквалификация ва жарима таҳдиди ҳақида ёзишганди.

Аммо футболчи дисквалификациядан қутулиб қолди.

Хорватия 1/4 финалда Россияни пенальтилар сериясида енгиб турнир ярим финалига йўл олди.