Паулиньо «Барселона»ни тарк этиб, Хитойга қайтди
July 8, 2018, 10:54 p.m. 10148

«Барселона» яримҳимоячиси Паулиньо «Гуанчжоу Эвергранд» клубига қайтди.

Хитой клуби 29 ёшли бразилияликнинг трансферини тасдиқлади, аммо битим шартларини ошкор қилмади. «Барселона» клуби ҳам футболчининг кетишига изоҳ бермади.

Mundo Deportivo хабарига кўра, каталонияликлар Паулиньони 50 миллион еврога сотишди. Футболчининг ўзи эса «Гуанчжоу Эвергранд» клубида йилига 14 миллион евро маош олади.

Эслатиб ўтамиз, Паулиньо «Гуанчжоу»дан «Барселона»га 1 йил олдин 40 миллион евро эвазига ўтган эди.