ОАВ «Реал» Роналду ўрнига кимни олишидан хабар топди
July 8, 2018, 8:39 p.m. 36036

«Реал» «Челси»дан Эден Азарни сотиб олишни режалаштирмоқда. AS нашри хабарига кўра, Мадрид клуби раҳбарияти уни яқин вақт ичида «Ювентус»га кетиши кутилаётган Криштиану Роналдуга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

27 ёшли бельгиялик футболчи «Реал» президентининг трансфер рўйхатида аввалига учинчи рақамда эди. Лекин «ПСЖ»дан Килиан Мбаппе ва Неймардан бирини олишнинг имкони бўлмади - парижликлар ўз футболчиларини қўйиб юбормади.

Якунланган мавсумда Азар «Челси» сафида 51 учрашувда майдонга тушган ва 17 гол урган. Ҳозирда бельгиялик футболчи терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида ярим финалга чиққан. У терманинг 5 ўйинида иштирок этиб, икки гол урди ва икки голга узатма берди.