Хорватияга қарши ўйиндан сўнг Путин Черчесовга қўнғироқ қилган
July 8, 2018, 3:50 a.m. 63747

Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов жаҳон чемпионати 1/4 финалида Хорватиядан қабул қилинган мағлубиятдан сўнг Россия президенти Владимир Путиннинг қўнғироқ қилгани ҳақида маълум қилди. 

"Путин кундуз куни қўнғироқ қилганди, бир неча дақиқа гаплашдик. Ҳозир фақатгина яхши ўйин ва ўзимизни қандай намойиш қилганимиз билан табриклади. Ҳаммамиз қайғуда эканимиз тушунарли ҳолат. У бошимизни баланд кўтаришимиз ва кейинги қадамларни ташлашимизни тилади," – деди Черчесов. 

Россия терма жамоаси 1/4 финалида Хорватиядан пенальтилар сериясидаги натижага кўра мағлуб бўлди (2:2, пенальтилар сериясида 3:4).