Узбек O'zbek
CAFA U-16. Тожикистон ўсмирлари Афғонистонга ютқазди
Якшанба, 08 Июл
3000

Тошкентда 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида CAFA U-16 чемпионати давом этмоқда.

Бугун мусобақанинг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Аввалроқ, Ўзбекистон ўсмирлар термаси Қирғизистонни 5:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Тожикистон ҳамда Афғонистон ўсмирлари ўртасидаги баҳс тақдирини ягона гол ҳал қилди. 68-дақиқада Фируз Назаровнинг автоголи Афғонистонга ғалаба келтирди.

2 турдан сўнг Ўзбекистон ўсмирлари 6 очко билан мусобақа жадвалида пешқадам бўлиб туришибди. Афғонистон ҳисобида 3, Тожикистон ва Қирғизистон ҳисобида 1тадан очко бор.

CAFA U-16 чемпионати, 2-тур
7 июль, Тошкент
Афғонистон U16 - Тожикистон U16 - 1:0
Гол: Фируз Назаров (68, автогол)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз