«Боруссия» Ярмоленкога Англиядан ўринбосар топди
July 8, 2018, 8:31 p.m. 2209

«Кристал Пэлас» ярим ҳимоячиси Уилфрид Заха фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин. Бироз аввалроқ ҳужумчиси Андрей Ярмоленкони сотаётган Дортмунднинг «Боруссия» клуби ушбу 25 ёшли футболчи учун таклиф билан чиқмоқда. Бу ҳақда Sky Sports нашри Sport Bild манбасига асосланиб хабар тарқатган.

Бироз аввалроқ Ярмоленко «Вест Хэм Юнайтед»га 20 млн евро эвазига йўл олаётгани маълум қилинганди. Яқин вақтлар ичида украиналик футболчи тиббий кўрикдан ўтиб, Англияда ишлаш учун рухсатнома олиши кутилмоқда.

Захани эса «Боруссия» 22,5 млн еврога харид қилиши мумкин.

Англия Премьер-лигасининг якунланган мавсумида Уилфрид «Кристал Пэлас» сафида 29 ўйин ўтказган ва 9 гол уриб, 3 голга узатма берган.