Азмун Эронда автофалокатга учраб, жароҳат олди
July 8, 2018, 11:41 p.m. 8861

Россиянинг «Рубин» клуби ҳужумчиси Сардор Азмун Эронда автофалокатга учради.

Воқеа маҳаллий вақт билан тонгги 5:30да содир бўлган. Тўқнашувда 10га яқин автомобиль иштирок этган. Ҳужумчи иягидан енгил жароҳат олган ва шифохонага ётишдан бош тортган.

Эслатиб ўтамиз, Азмун Эрон терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионатида иштирок этган ва якунда халқаро фаолиятини якунлаган эди.