Ҳал қилувчи пенальтини уролмаган Смолов Майкл Жордандан иқтибос келтирди
July 8, 2018, 3:47 p.m. 9991

Россия терма жамоаси ҳужумчиси Федор Смолов жаҳон чемпионати чорак финалида ҳал қилувчи пенальтини ура олмаганига изоҳ берди. 

«Афсуски бу мен билан рўй берди. Мен пенальти учун айбни зиммамга оламан. Бошимдан бу картина кетмаяпти», — деган Смолов.


Футболчи россияликларга миннатдорчилик билдирган ва жаҳон чемпионатида Россия термасининг бир қисмига айланганидан бахтиёрлигини айтиб ўтган.

«Хаёлимда Майкл Жорданнинг фаолиятини якунлагандан кейин айтган сўзлари: «Мен кўп марта ҳал қилувчи зарбани беришга чоғланганман. Аммо уларнинг кўпчилиги аниқ бўлмаган». Мен ҳам бу вазиятдан сабоқ олишимга ишонаман.

Мен барча йигитларга, мураббийларга раҳмат айтмоқчиман. Мен бу дамларни ҳеч қачон унутмайман», — дея қўшимча қилган у.