Виталий Денисов бир шарт билан «Локомотив»да қолди
July 7, 2018, 9:16 p.m. 7893

Москванинг «Локомотив» клуби ўзбекистонлик ҳимоячи Виталий Денисов билан шартномани бир йилга узайтирди.

31 ёшли футболчи жамоада қолиш учун маошининг кескин қисқартирилишига рози бўлган. Аввалроқ, у трансфер қилиниши мумкин бўлган футболчилар рўйхатига киритилган эди.

Денисов «Локомотив» таркибида 2013 йилдан бери тўп тепади. Шу пайтгача у жамоа таркибида 141та ўйин ўтказиб, 2 марта Россия Кубоги ва 1 марта чемпионатда ғалаба қозонган.