ОАВ Роналду нима учун айнан «Юве»ни танлаганини аниқлади
July 7, 2018, 6:37 p.m. 35642

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Ювентус»га ўтса, Италияда Испаниядаги каби қатъий солиқ қонунларига рўбару келмайди. Бу ҳақда Il Mattino хабар бермоқда.

Испанияда ушбу 33 ёшли португалиялик футболчи солиқ қонунчилигидан кўп жабр чеккан ва маҳаллий ҳукумат билан муаммоларга дуч келган - у 2011-2014 йиллар давомида солиқлардан қочишда айбланиб, 19 миллион евро миқдорида жаримага тортилган ҳамда унга шартли равишда икки йиллик қамоқ жазоси тайинланган.

Италия матбуотида қайд этилишича, 2017 йилда кучга кирган қонунга кўра хорижлик инвесторлар ва машҳур шахсларга имтиёзлар яратилган - улар хориждан оладиган даромадларидан 100 минг евродан ортиқ солиқ тўламайди. Бу ҳомийлик шартномалари ва кўчмас мулкдан келадиган даромадларга ҳам тааллуқлидир.

«Бундан солиқ тизими бизнинг чемпионатга ҳам юлдузларни жалб қилади», деган Legalitax адвокати Сержио Сирабелла.

ОАВ маълумотига кўра, туринликлар клуби раҳбарияти ушбу трансфер амалга ошишига шубҳа қилмаяпти, клуб футболчи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр. Мадридликлар клуби эса футболчисини 130 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.