«Монако» Пеле трансферини эълон қилди
July 7, 2018, 12:16 p.m. 5077

«Монако» клуби Гвинея-Бисау терма жамоаси яримҳимоячиси Жудилсон Мамаду Гомиш ёки Пеле билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

26 ёшли футболчи меҳнат битимининг молиявий бандлари эълон қилинмади.

Пеле профессионал фаолиятини «Белененсеш» клубида бошлаган. Кейинчалик, «Милан», «Бенфика» клубларига ўтган. Аввалги мавсумни «Риу Аве» клубида ўтказиб, 31та ўйинда 7та гол урган эди.