Келин «футболсиз тўй базми» учун жазоланди
July 7, 2018, 1:47 p.m. 6499

Англияда меҳмонлар футбол томоша қилиш тақиқланган тўйга келишдан бош тортишди. Бу ҳақда The Mirror хабар бермоқда.

Келин меҳмонларни огоҳлантириб, тўйда Англия - Швеция ўйинини томоша қилиш тақиқлангани, ҳатто, ҳисобни билиш учун смартфонлардан фойдаланиш ҳам мумкин эмаслигини айтган эди.

Келин тўйни «футболсиз базм» деб номлади ва жаҳон чемпионатига бойкот эълон қилди. Натижада, баъзи меҳмонлар унга ташриф буюришдан бош тортишди.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 чоракфиналидан ўрин олган Англия - Швеция ўйини 7 июль куни соат 19:00да бошланади.