Ҳиндистонда Мессининг ҳаракатини такрорламоқчи бўлган йигит вафот этди
July 7, 2018, 10:50 a.m. 12982

Ҳиндистонлик ёш футболчи Сагар Дас «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси услубида тўпни тўхтатишга уриниб, вафот этди.

20 ёшли Дас тўпни қабул қила туриб, мувозанатни йўқотди ва кўкраги билан унинг устига йиқилди. Ёш ўйинчи ҳушидан кетди, сўнгра, касалхонада вафот этди.

«У жаҳон чемпионати ўйинларини туни билан томоша қилиб чиқар эди. У Мессининг фанати эди. Жаҳон чемпионати туфайли ўқишни ҳам ташлаб юборди. Маҳаллий жамоалар ўйинида у Месси услубида бир неча ҳаракатларни амалга оширмоқчи эди», — деб Сагар Дас амакиваччаси сўзларини келтирмоқда India Today.